Линклар

logo-print

Ғайлоний қамоқда умрининг охиригача ўтиради


АҚШ суди сешанба куни Танзания фуқароси Аҳмад Ғайлонийни 1998 йили АҚШнинг Танзания ва Кениядаги элчихоналарини портлатишни уюштирганликда айбли, деб топиб умрбод қамоққа ҳукм қилди.

Портлашлардан 224 киши нобуд бўлган эди. Мазкур жиноят иши юзасидан 2001 йили чиқарилган ҳукмга биноан 4 киши умрбод қамалган эди.

Тергов хулосасига кўра, Ғайлоний "Ал-Қоида" билан алоқада бўлган ва жиноятни унинг топшириғига биноан амалга оширган. Портлашлардан бир кун олдин у Покистонга жўнаб кетган.

Ғайлоний 2004 йили қўлга олинган ва 2006 йилдан бошлаб Гуантанамодаги АҚШ ҳарбий базасида сақланаётган эди.
XS
SM
MD
LG