Линклар

ҚР Олий суди бугун Азимжон Асқаров ишини кўради


Бугун Қирғизистон республикаси Олий судида қирғизистонлик этник ўзбек, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров иши кўрилади.

Бу ҳақда Олий суддан олинган маълумотга таяниб 24 кg агентлиги хабар қилди.

Жалолобод вилоят Новкен туман суди 2010 йил, 15 сентябр кунги ҳукми билан Азимжон Асқаровни миллатлараро низо қўзғашда айбдор, деб топиб умрбод озодликдан маҳрум қилган эди. Ўша куни ҳукм билан яна 4 киши бир умрга, бир аёл 20 йилга, яна бир судланувчи 9 йилга қамалган.

Судланганларнинг барчаси ўзбеклардир. Ҳукмни Жалолобод вилоят суди ўз кучида қолдирган.

Қирғизистонлик ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Асқаров ва бошқалар устидан чиқарилган ҳукмни "мисли кўрилмаган даражада шафқатсиз ҳукм", деб баҳолаган эди.
XS
SM
MD
LG