Линклар

logo-print

Мисрда ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди



Мисрдан олинган сўнгги маълумотларга қараганда, сешанба куни бу мамлакатда ўтказилган ҳукуматга қарши чиқишлар чоғида уч киши ҳалок бўлди.

Нобуд бўлганлардан икки нафари норозилик акциялари иштирокчилари, учинчиси эса полиция ходимидир. Қоҳира ва Искандария шаҳарларида бўлиб ўтган норозилик чиқишларида ўн минглаб киши иштирок этди.

Намойишчилар 30 йилдан буён ҳукумат тепасида турган президент Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилар экан, коррупциянинг кучлилигидан ҳамда турмуш даражасини пастлигидан норозилик билдирди. Улар Тунисда юз берган сиёсий ўзгаришлардан илҳомланганларини айтдилар.

Мисрлик журналист Эҳаб ал-Зелакий бундай деди:

- Мисрлик ёшлар араб дунёсидаги энг кучли диктатуралардан бири – Тунис диктатураси халқнинг босимига дош беролмай қулаганидан илҳом олди, деб ўйлайман. Менимча, мисрликларнинг аксарияти: "Нима учун бизда мумкин эмас экан? Нима учун биз Мисрда ўз тақдиримизни ўзимиз ҳал қилолмас эканмиз?" демоқда.
XS
SM
MD
LG