Линклар

Бугун Москва шаҳри ва вилоятида “Домодедово” аэропортида ҳалок бўлганлар хотирланаяпти.

Телерадиокомпания ва маданият масканларига кўнгилочар тадбирларни тўхтатиб туриш тавсия қилинди.

24 январ куни “Домодедово” аэропортида ҳудкуш ўзини портлатиб юбориши натижасида 35 киши ҳалок бўлди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқароси 45 ёшли Мўмбетов Ўрикбай Раметович ҳам бор.

Воқеада россияликлардан ташқари жами саккиз давлатнинг фуқаролари ҳам ҳалок бўлган.

Бомба портлашидан жароҳатланганлардан 117 нафари Москва шаҳри шифохоналарида бўлиб, улардан 41 нафари оғир ва ўта оғир аҳволда.

Россия Президенти Дмитрий Медведев бу террор ҳуружи бўлгани ва портлашга алоқадорлар қўлга олинишини ваъда қилди.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG