Линклар

Президент Барак Обама ўз мурожаатида АҚШда юзага келган бюджет камомадини бартараф қилиш учун соғлиқни сақлаш ва мамлакат хавфсизлигидан ташқари деярли бошқа барча соҳаларда давлат ҳаражатларини қисқартириш лозимлигини таъкидлади.

Обама АҚШнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш учун таълим, фан ва инфраструктурани молиялаштиришни кучайтиришни таклиф қилди.

Обама АҚШдаги бугунги вазиятни 1950 йили собиқ иттифоқда биринчи сунъий йўлдош учирилиши даврига қиёслади.

- Ярим аср аввал советлар биринчи сунъий йўлдошни учириб, самони забт етиб биздан ўзиб кетган пайтда, биз Ойга парвоз қилиб, уларни қувиб ўтиш ҳақида ўйламаган ҳам эдик. Бизда илм-фан бу даражада тарраққий топмаган эди. АҚШнинг Фазо тадқиқотлар маркази – НАСА ҳақида гап ҳам йўқ эди. Бироқ кейинчалик моддий ва интелектуал ресурсларимизни фан ва таълимга йўналтиришимиз орқали, биз нафақат советларни қувиб етдик, янги кашфиётлар тўлқинини яратиб, янги саноат соҳалари ва миллионлаб иш жойларининг яратилишига эришдик. Бугун бизнинг авлод учун Спутникни учириш фурсатидир,- деди Барак Обама.

Обама АҚШ ташқи сиёсатига тўхталар экан, Ироқда уруш ниҳоясига етаётганини ва жорий йилнинг июлидан бошлаб АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқариш жараёни бошланишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG