Линклар

Бугун Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай янги сайланган парламентнинг биринчи йиғилишини очди.

Афғон янги парламентининг тўрт ой кечикиб иш бошлашига сайловлар жараёнида қонунбузарликларга йўл қўлигани ҳақидаги иддоалар сабаб бўлди.

Афғон лидери махсус трибуналга сайлов жараёнидаги қонунбузарликларни текшириш учун вақт бериш мақсадида парламент очилишини яна бир ойга кечиктиришни хоҳлаган эди.

Бироқ афғон сиёсатчилари ва ҳалқаро жамоатчилик жумладан, БМТ ва АҚШ Карзайнинг бу қарорини қораладилар.

Айни босимлар натижасида Карзай янги парламентнинг бугунги иннагурацияга рози бўлди.

Карзай қасамёдга келтирилган депутатлардан мамлакатда тинчлик ўрнатиш учун ўзаро келишмовчиликларни унитишни сўради.
XS
SM
MD
LG