Линклар

logo-print
Бугун Қирғизистон Республикаси Олий судида ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровнинг аппеляция тартибидаги шикоят аризаси кўрила бошлади.

Жалолобод вилоят Новкен туман суди 2010 йил, 15 сентябр кунги ҳукми билан Азимжон Асқаровни миллатлараро низо қўзғашда айбдор, деб топиб умрбод озодликдан маҳрум қилган эди.

Азимжон Асқаровнинг адвокатлари мамлакат Олий судидан дастлабки маҳкамалар давомида кўрилмаган бир қанча ҳолатларни, жумладан, Асқаровнинг бу ишларга алоқаси йўқлиги ҳақидаги гувоҳларнинг кўрсатмаларини ҳам жиноий ишга киритишни сўрашди.

Қирғизистон Олий судининг жиноий ишлар бўйича коллегияси раҳбари Перезат Абакирова адвокатларнинг бу талабларини қаноатлантирди

-Адвакатлар Тохтахунов, Нагибоев, Қалмановларнинг судга киритган илтимослари қаноатлантирилсин. Ва бу борада улар тақдим қилган барча ҳужжатлар ўрганиш учун жиноий ишига қўшилсин, деди Перезат Абакирова.

Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров ишини эртага давом эттиради.
XS
SM
MD
LG