Линклар

logo-print
Мисрликлар намойиш тақиқлангани ва норозилар ҳибсга олиниши ҳақидаги огоҳлантирувларга қарамасдан, чоршанба куни яна намойишга чиқди.

Қоҳира марказига йиғилган юзлаб норозилар полиция томонидан тарқатиб юборилди. Бир қанча намойишчилар ҳибсга олинди.

Бугун бу каби намойишлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам давом этди.

Мисрликлар президент Ҳусни Муборак истеъфоси ва парламентнинг тарқатилишини талаб қилдилар. Шунингдек, норозилар мамлакатда коррупциянинг кучлилигидан ва оддий халқ турмуш даражаси пастлигидан норозилик билдирдилар.

Мисрдан олинган сўнгги хабарларга кўра, намойишларни ёритаётган бир қанча интернет нашрларини чоршанба куни Мисрда очиш имкони бўлмади, Twitter ҳам тўсиб қўйилди.

Норозилар ўзаро ахборот алмашиш учун Facebook и Twitterдан кенг фойдалангани айтилмоқда.

Сешанба куни Мисрда ҳукуматга қарши чиқишлар чоғида тўрт киши ҳалок бўлди. Улардан уч нафари намойишчи ва бири полициячи экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG