Линклар

Тунисни 23 йил бошқарган ва мамлакатдаги намойишлардан сўнг Саудия Арабистонига қочиб кетган собиқ президент Зайн ул-Абадин Бин Али ва унинг оила аъзоларини ҳибсга олиш ҳақида ордер берилди.

Тунис адлия вазирига кўра, Интерполдан собиқ президент Бин Али, унинг рафиқаси ва бошқа оила аъзоларини халқаро қидирувга бериш ва уларни ҳибсга олиш сўралган.

Бин Али ва унинг оиласи мамлакат бойликларини ўғирлаш ва хорижий валютани мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетишда айбланмоқда.

Тунис вазири аллақачон Бин Алининг етти қариндоши ҳибсга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG