Линклар

"Домодедово" аэропортида амалга оширилган террор хуружи, афтидан, Чеченистон билан боғлиқ эмас¸ дея баëнот берди Россия Бош вазири Владимир Путин-

Бироқ у жиноят илдизлари қайси йўналишда изланиши кераклиги тўғрисида фикр айтмади.

Москванинг "Домодедово" аэропортида 24 январ куни амалга оширилган портлашдан 35 киши нобуд бўлди. Тан жароҳати олган 110 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Нобуд бўлганларнинг шахси аниқланди. Бир жасад ўзини ўзи портлатган, деб гумон қилинаётган шахсники бўлиб, унинг кимлиги аниқланмоқда.

Портлаш туфайли Россия Ички ишлар вазирлигининг бир неча юқори лавозимли амалдори ишдан олинди.
XS
SM
MD
LG