Линклар

Экс-президент устидан жиноят иши очилди


Туниснинг собиқ президенти Зайн ул-Абадин Бин Али оиласига қарши жиноят иши очилди.

Бу ҳақда Тунис адлия вазири Лажар Қаруний Шебби баёнот берди.

- Собиқ президент оиласи ва унинг баъзи қариндошларига қарши жиноят ишлари очилган, шу жумладан, албатта, унинг ўзига қарши ҳам жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир тергов кетмоқда. Гап ҳаммаси бўлиб тўртта жиноят иши устида бормоқда.

Вазирга кўра, Тунисни 23 йил бошқарган ва мамлакатдаги намойишлардан сўнг Саудия Арабистонига қочиб кетган собиқ президент Зайн ул-Абадин Бин Али ва унинг оила аъзоларини ҳибсга олиш ҳақида ордер берилган.

Тунис пойтахти Тунис шаҳрида чоршанба куни норозилик акциялари иштирокчилари билан полиция ўртасида тўқгашувлар давом этди. Норозилар ўтиш даври ҳукуматидан собиқ президент партияси аъзоларининг чиқарилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG