Линклар

logo-print

Хамас тарафдорлари Аббосга қарши намойишга чиқди


Ғазода Хамас гуруҳининг минглаб тарафдорлари Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос ва унинг атрофидаги расмийларни "сотқинлик"да айблаб норозилик намойишига чиқди.

Ғазоликларнинг норозилигига куни кеча "Ал-Жазира" телеканалида ёйинланган хабар сабаб бўлди. Унда айтилишича, Маҳмуд Аббос Исроил билан сўзлашувлар ўтказар экан, Қуддус масаласида ҳамда фаластинлик қочқинларни ватанга қайтариш масаласида Исроилга шу пайтгача ҳисоблаб келинганидан кўпроқ ён берган.

Маҳмуд Аббоснинг фикрича, унга қарши туҳмат кампанияси бошланган. У "Ал-Жазира"ни ёлғон маълумот тарқатганликда айблади.
XS
SM
MD
LG