Линклар

logo-print

АҚШ ва Россия ядровий қуролларини қисқартиради


Россия Федерацияси Федерация кенгаши кеча Давлат думаси томонидан чоршанба куни қабул қилинган Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги АҚШ-Россия шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

Россия парламентининг юқори палатаси, шунингдек, бу масалада ўзининг махсус баёнотини ҳам қабул қилди. Ҳужжатда, жумладан, томонларнинг ядровий потенциалини қисқартириши шунга ўхшаш ташаббусларга бошқа давлатлар қўшилишига йўл очади, дейилган.

Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги АҚШ-Россия шартномаси 2010 йил апрелида Прагада имзоланган эди. Ҳужжатга биноан томонлар ўз ихтиёрларидаги ядровий каллакларни 30 фоизгача қисқартиради.
XS
SM
MD
LG