Линклар

logo-print

Тожикистонликка уйланадиган ажнабий аввал уй сотиб олиши керак


Тожикистон парламенти 26 январ куни қабул қилган қонунга биноан бундан буён чет эллик эркак тожикистонлик аёлга уйланар экан, унга аввал уй сотиб олиб бериши керак.

Бундан ташқари тожикистонликка уйланмоқчи бўлган эркак бу мамлакатда камида бир йил муқим яшаган бўлиши шарт.
Маълумотларга қараганда, ўтган йили 2000 дан зиёд тожикистонлик хотин-қиз чет элликлар, асосан Афғонистон ва Эрон фуқаролари билан турмуш қурган. Бироқ шу йилнинг ўзидаёқ қурилган оилаларнинг тўртдан бири бузилган.

Тожикистонлик расмийлар фикрича, янги қонун аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
XS
SM
MD
LG