Линклар

logo-print

Олий суд бугун Асқаров ишини кўришни давом эттиради


Бугун Бишкекда Қирғизистон Республикаси Олий суди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва у билан бирга қамалган 6 ўзбекнинг аппеляция тартибидаги шикоят аризасини кўришни давом этади.

Мазкур ишни Олий суд кеча, 26 январ куни кўра бошлади.

Жалолобод вилоят Новкен туман суди 2010 йил, 15 сентябр кунги ҳукми билан Азимжон Асқаров ва яна 4 ўзбекни миллатлараро низо қўзғашда айбдор, деб топиб умрбод озодликдан маҳрум қилган эди.

Азимжон Асқаровнинг адвокатлари мамлакат Олий судидан дастлабки маҳкамалар давомида кўрилмаган бир қанча ҳолатларни, жумладан, Асқаровнинг бу ишларга алоқаси йўқлиги ҳақидаги гувоҳларнинг кўрсатмаларини ҳам жиноий ишга киритишни сўрашди.

Қирғизистон Олий судининг жиноий ишлар бўйича коллегияси раҳбари Перезат Абакирова адвокатларнинг бу талабларини қаноатлантирди
XS
SM
MD
LG