Линклар

HRW ҚР Олий судини Асқаров ишини қайта кўришга чақирди


Халқаро Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон Олий судини ўтган йилнинг июнидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланиб қамалган этник ўзбеклар ишини қайта кўриб чиқишга чақирди.

Жалолобод вилоят Новкен туман суди 2010 йил, 15 сентябр кунги ҳукми билан Азимжон Асқаровни миллатлараро низо қўзғашда айбдор, деб топиб умрбод озодликдан маҳрум қилган эди. Ўша кунги ҳукм билан яна 4 киши бир умрга, бир аёл 20 йилга, яна бир судланувчи 9 йилга қамалган.

Асқаров ва бошқа судланувчилар қамоқхонада мунтазам равишда қийноққа солингани, калтакланганлари тўғрисида шикоят қилганлар.
XS
SM
MD
LG