Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:42

Ўзбекистон аэропортларида тартиб кучайтирилди


Ўзбекистон аэропортларида кузатувчилар терминалга қўйилмаяпти. Буни Ўзбекистон миллий авиаширкати бош директори Валерий Тян мамлакат аэропортларида хавфсизлик чораларини кучайтириш зарурати билан изоҳлади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” раҳбари 26 январ куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида аэропортлардаги тартибнинг кучайтирилишига яқинда Москва аэропортида содир бўлган портлаш туртки бўлганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24 январ куни Москванинг "Домодедово" аэропортида амалга оширилган портлашдан 35 киши нобуд бўлди, 110 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлган ажнабий орасида ўзбекистонлик фуқаро ҳам бор.

Ўзбекистон миллий авиаширкати бош директори Валерий Тян кузатувчиларни аэропорт терминалига қўймаслик шунчаки инжиқлик эмаслигини қайд этди.
- Биз кузатувчиларни улар ёмон одам бўлгани учун эмас, балки хавфсизлик чораларидан келиб чиққан ҳолда терминалга қўймаяпмиз. Йўловчилар оқими ошгани туфайли биз аэропортда қўшимча хавфсизлик чораларини кўрмоқдамиз, - деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” раҳбари Валерий Тян.

Ўзбекистон миллий авиаширкати маълумотларига кўра, ўтган йили “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган. Бу 2009 йилдаги кўрсаткичга қиёслаганда 14,3 фоизга кўпдир. Айни пайтда авиаширкат 2010 йилда 23523 та рейс амалга оширгани, бунинг 2009 йилдагига нисбатан 564 тага экани айтилмоқда. Бироқ аввалгидек 78 нафар ўрнига 92 нафар йўловчи олиш ҳисобига авиаширкат кўпроқ одам ташишга муваффақ бўлган.
XS
SM
MD
LG