Линклар

Мисрда мамлакатни 30 йилдан буён бошқариб келаётган президент Ҳусни Муборакга қарши норозилик намойишлари уч кундан бери давом этмоқда.

Намойишчилар эрталабдан пойтахт Қоҳира ва Сувайш шаҳарларида тўпландилар.

Айни пайтда ислоҳотлар тарафдори, БМТ Атом энергияси агентлигининг собиқ раҳбари Муҳаммад ЭлБарадей Ванадаги уйидан Мисрга йўл олган айтилмоқда.

Кузатувчилар фикрича, Барадейнинг Мисрга келиши йўлбошчисиз қолаётган норозилик ҳаракатини кучайтириши мумкин.
XS
SM
MD
LG