Линклар

Яман пойтахтида минглаб намойишчи мамлакат президенти истеъфосини талаб этмоқда.

Хабарларга кўра, намойишчилар аксил-ҳукумат шиорлари билан пойтахт Сананинг камида тўртта жойида тўпланишган.

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 1978 йилдан бери мамлакатни идора этиб келади.

Январ ойи бошларида Тунисдаги норозиликлар 20 йил ҳокимият тепасида бўлиб келган президент Зайн ул-Обидин Бин Алининг мамлакатдан қочиши билан якун топган эди.
XS
SM
MD
LG