Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:09

Сузоқлик таржимон Қодиржон Ботировни жазолашни сўрамоқда


Сузоқлик Абдулла Юсупов Бишкекда ўтган матбуот анжуманида ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров жазоланиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Сузоқлик Абдулла Юсупов Бишкекда ўтган матбуот анжуманида ўзбеклар лидери Қодиржон Ботиров жазоланиши лозимлиги ҳақида гапирди.

27 январ куни Бишкекда ўзини ўзбек диаспораси вакили дея таништирган Абдулла Юсупов матбуот анжумани берди. У қирғиз расмийларини Қодиржон Ботировни Қирғизистонга қайтариб келиб, жавобгарликка тортишга чақирди.

Касби араб тили таржимони эканини айтган сузоқлик Абдулла Юсупов Қирғизистон хукуматидан мамлакатга Қодиржон Ботировни олиб келишни ва жавобгарликка тортишни талаб этди.

Сузоқлик таржимон матбуот анжуманида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк


Унга кўра, Қирғизистон жанубида фуқаролар июн воқеаларининг такрорланишидан қўрқиб яшамоқдалар. Шу боисдан, Абдулла Юсуповнинг айтишича, жанубликлар Қодиржон Ботировнинг қўлга олинишини талаб этишган.

- Қодиржон Ботиров автономия тузишга чақирган эди. У янги ҳукуматнинг кучсизлигидан фойдаланиб, унга ишонган аҳолидан фойдаланди ва туҳмат йўллари билан тўқнашувга олиб келди. Унинг айби билан 15-20 нафар одам бир умрлик қамоққа ҳукм қилинди. Қодиржон Ботировнинг ўзига нисбатан эса ҳеч қандай жавобгарлик чоралари қўлланилмади. Аслида қирғизлар ва ўзбеклар муносабатини у бузиб ташлади, - деди Абдулла Юсупов.

У Муваққат ҳукумат нима учун Қодиржон Ботировни аввалроқ жавобгарликка тормаганини тушунмаганини айтади.

- У (Қодиржон Ботировни назарда тутмоқда - таҳр.) ўша пайтда ўзининг университетида 30-50 минг ўзбекни бир ой давомида йиғиб, қонли тўқнашувларга олиб келадиган ўйинини бошлаган эди. Бу ҳақида миллий комиссиянинг хулосасида ҳам айтилган. Муваққат ҳукуматнинг баъзи аъзолари жим кузатиб туришди. Ўзбек жамоасининг бир қанча вакиллари Муваққат хукуматнинг Ботировнинг автономия ҳақидаги режаларидан воқиф эканлигини ва ҳеч қандай чора қўлламаганлигини айтишмоқда, - дея фикр билдирди Абдулла Юсупов.

Шунингдек, Абдулла Юсупов Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар Қодиржон Ботировнинг ҳисобидан ўзига янги уй қуриб берилишини талаб қилаётганларини ҳам айтди.

- Биз ўзбеклар, Ўзбекистонда ўзбек байроғи остида яшаётган қирғизлар каби, қирғиз байроғи остида яшашни истаймиз. Биз Қирғизистон ривожи бизнинг ривожланишимиз эканини яхши тушунамиз, - деди Юсупов.

Абдулла Юсупов ўзининг бу чиқишидан сўнг унга нисбатан Қодиржон Ботиров тарафдорлари томонидан тазйиқ бўлиши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан ҳоли эмаслигини қўшимча қилди.

Қайд этиш жоизки, мазкур матбуот анжумани Қирғизистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда. Матбуот анжуманида иштирок этган айрим журналистлар ўша ернинг ўзидаёқ бу тадбирнинг буюртма эканини айтишди.
XS
SM
MD
LG