Линклар

Би-Би-Си Жаҳон хизматида қисқартириш ўзбек хизматига таъсир қилади


"Би-Би-Си" ўзбек хизматининг саккиз ходими, жумладан Лондондаги уч продюсери ишидан айрилиши мумкин.

Бу ҳақда "Би-Би-Си" мулозимларидан бири "Озодлик"га билдирди.

Лекин, бу қисқартиришлар "Би-Би-Си"нинг ўзбек тилидаги эфир вақтига қандай таъсир қилиши номаълум.

Аввалроқ, "Би-Би-Си" Жаҳон хизмати ўз ходимларининг 25 фоизидан кўпроғини қисқартиришини, икки ярим мингга яқин иш ўрнининг 650тага яқини келаси уч йил ичида ёпилишини эълон қилган эди.

Бундан олдин Британия ҳукумати "Би-Би-Си" Жаҳон Хизматини молиялашни 16 фоизга камайтиришини билдирганди.

Бу қисқартиришлар Британия Ташқи ишлар вазирлиги ажратадиган маблағнинг камайгани боис қўйилаётган мажбурий қадамдир,- деб айтган "Би-би-си" Жаҳон ҳизмати бош директори Питер Ҳоррокс.

"Би-Би-Си" ўзбек хизмати 1994 йилдан бошлаб эшиттиришлар бериб келади. Ҳозир "Би-Би-Си" ўзбек хизмати Лондон офисида 10 нафар продюссер ишлайди.
XS
SM
MD
LG