Линклар

АҚШ Белорусга қарши янги санкциялар жорий қилади


Янги жазо чоралари бу мамлакатда декабрда ўтказилган президент сайловидан кейин мухолифат фаоллари таъқиб қилинаётганига жавобдир.

Бу ҳақда Сенатнинг пайшанба кунги мажлисида АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Филип Кроули маълум қилди.

Кроулининг хабар қилишича, санкциялар Америка ширкатлари ва фуқароларига Белоруссиянинг "Белнефтехим" концерни билан ҳамкорлик қилишни тақиқлаш, АҚШга келиши тақиқланган белоруссиялик давлат амалдорлари рўйхатини кенгайтириш ҳамда бир қатор молиявий чекловлардир.

Шунингдек, Белоруссиядаги нодавлат ташкилотларига бериладиган молиявий ёрдамни 3 млн долларга кўпайтириш ҳам назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG