Линклар

Венгрияликлар янги қонундан норози


Венгрияда оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонунга қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди.

Пайшанба куни Будапештда бир неча минг киши ҳукуматдан янги қонунни бекор қилишни талаб қилиб кўчага чиқди.

Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонун инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва Европа иттифоқи вакиллари томонидан кескин танқидга учради.

Янги қонун ахборот воситаларини қайддан ўтказиш тартибини қийинлаштиради, медиа-бозор устидан назорат қилувчи органлар ваколатларини кучайтиради.
XS
SM
MD
LG