Линклар

logo-print

Асқаров энди 8 феврални кутади


Қирғизистон Олий суди 27 январ кунги мажлисида Ўш қирғинида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ва у билан бирга озодликдан маҳрум этилганларнинг апелляция тартибидаги шикоят аризасини кўриш жараёнини 8 февралга кўчирди.

Бунга Олий суд томонидан Азимжон Асқаров иши юзасидан адвокатлар билдирган эътирозларнинг қабул қилиниши сабаб бўлди.
Мазкур ишни Олий суд 26 январ куни кўра бошлаган эди.

Жалолобод вилоят Новкен туман суди 2010 йил, 15 сентябр кунги ҳукми билан Азимжон Асқаров ва яна 4 ўзбекни миллатлараро низо қўзғашда айбдор, деб топиб умрбод озодликдан маҳрум қилган.

Халқаро Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти бир кун аввал Қирғизистон Олий судини Асқаров ва бошқа этник ўзбеклар ишини қайта кўриб чиқишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG