Линклар

Яманликлар ҳам кўчага чиқди


Яман пойтахтида бир неча минг киши мамлакат президенти истеъфосини талаб қилиб норозилик намойишларига чиқди.

Норозилар Яман пойтахти Сана шаҳрининг камида 4 мавзеида йиғилди.

Рейтер ахборот агентлигига кўра, Сана университети олдида камида 10 минг киши йиғилган. Қолган жойлардаги намойишчилар сони 6 мингдан кам эмас.

Норозилик чиқишлари пойтахтдан ташқари мамлакат жанубидаги шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. Полиция билан намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Намойишчилар ҳукуматни аҳоли турмуш даражасини кўтаришга уринмётганликда, коррупцияга ботганликда айбламоқда.

Намойиш иштирокчиларидан бири Аҳмад исмли яманлик бундай деди:

- Биз шу кунда кенг ёйилган айирмачилик ва коррупцияга қарши чиқаяпмиз. Бу ҳукумат олиб бораётган сиёсатни рад этаётганимиз аломатидир. Халқ ўз талабларидан воз кечмаслигини давлат раҳбари тушунишини истардик.

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 1978 йилдан бери мамлакатни идора этиб келади.
XS
SM
MD
LG