Линклар

Обама Муборакни куч ишлатмасликка чақирди. Ал-Барадей Мисрга борди


АҚШ президенти Барак Обама Миср президенти Ҳусни Муборакни мамлакат олдида турган долзарб муаммоларни кечиктирмай ечишга чақирди.

- Зўравонлик мисрликлар олдидаги муаммоларни ечиш ўрнига жавоб бўлмаслигига умид қиламан. Бу мамлакат раҳбарияти шу тобда куч ишлатиш ўрнига халқнинг ғамини ейиши керак, деди Барак Обама.

Халқаро атом энергияси агентлигининг собиқ раҳбари, Нобель Тинчлик мукофоти лауреати Маҳаммад ал-Барадей норозилик намойишлари иштирокчиларини қувватлаш мақсадида кеча ватани - Миср пойтахти Қоҳирага учиб борди.

Ал-Барадей "Мисрдаги сиёсий ўзгаришлар жараёнини бошқаришга тайёрман", деди.

Мисрда президент Ҳусни Муборакка қарши ўтказилаётган оммавий норозидик акциялари сешанба куни бошланган, намойишлар кеча ҳам давом этди.

Намойишчилар билан полиция ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида камида 6 киши нобуд бўлди. 800 дан зиёд намойишчи қўлга олинди.

Қоҳира, Искандария ва Сувайш шаҳарларида бошланган акциялар пайшанба куни кичик шаҳарларга ҳам ёйилди.

Хабарларга қараганда, бугун жума намозидан кейин норозилик чиқишларининг янги тўлқини бошланади.
XS
SM
MD
LG