Линклар

Мисрда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди


Қоҳира ва Мисрнинг бошқа шаҳарларида президент Хусни Муборак истеъфосини талаб этаётган минглаб намойишчи ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Гувоҳларнинг айтишича, пойтахт Қоҳирада полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш чиқазувчи газ ва сув отадиган воситалардан фойдаланган, намойишчилар полиция ходимларига қарата тош ирғитган.

Миср мухолифатининг таниқли арбоби, Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад ЭлБарадей бугун жума намозини адо этган масжид яқинида ҳам тўқнашувлар кўп кузатилган.

Бугун Мисрда эрталабдан Интернет узилган ва айрим хабарларга кўра, мухолифатнинг бир қанча фаоллари хибсга олинган.

Ўттиз йилдан бери Мисрни бошқариб келаётган ва ҳозирда ёши 82да бўлган Хусни Муборакга қарши намойишлар сешанба куни бошланган эди.

XS
SM
MD
LG