Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:43

ЕИ Беларус режимига қарши санцияларни кучайтирмоқчи


Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкция жорий этиш ҳаракатида.

Европа Комиссияси матбуот вакили Майя Коцьянчичнинг "Озодлик" радиосига айтишича, Европа Иттифоқи мамлакатларига кириши ман этилган Беларус мулозимлари рўйхати кенгайтирилади.

2006 йилда Европа Иттифоқи Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва ушбу мамлакатнинг яна 40 нафар амалдорига нисбатан виза чеклови жорий этган эди.

Ҳозирги рўйхатда 150 нафар одамнинг исми бор. Жорий этилажак ушбу чоралар Беларусда декабр ойги президентлик сайловидан сўнг фуқаролик жамияти ва мухолифат аъзоларига нисбатан тазйиқлар кучайганига ЕИнинг жавоби экани айтилмоқда.

Аввалроқ, Буюк Британия ва Германия ташқи ишлар вазирлари Беларусга қарши кучлироқ санкция қўллаш ташаббуси билан чиққан эди.
XS
SM
MD
LG