Линклар

logo-print

Медведев АҚШ билан қуролсизланишга оид қонунни имзолади


Президент Дмитрий Медведев АҚШ ва Россия ўртасидаги ядровий қуролларни қисқартиришга оид янги битим ратификацияси ҳақидаги қонунни имзолади. "Мамлакатимиз учун бу улкан воқеадир", деди Медведев.

Яқинда бу қонун Давлат Думасида қабул қилинган эди. Битим ташқи ишлар вазирлари ратификация ёрлиқлари билан алмашганларидан сўнг кучга киради.

АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев ўтган йил апрел ойида Чехия пойтахти Прагада имзолаган шартнома совуқ урушдаги собиқ рақибларга стратегик ядровий каллаклар сонини 1550 тага қисқартириш мажбуриятини юклайди ва у 20 йил аввал АҚШ ва Совет Иттифоқи эришилган битим ўрнини эгаллайди.

Ядровий қуролларини қисқартириш шартномаси 1991 йилнинг охирги кунларида СССР президенти Михаил Горбачёв ва АҚШ Президенти Жорж Буш томонидан имзоланган эди ва унинг амал қилиш муҳлати 2009 йилнинг 5 декабрида якун топганди.
XS
SM
MD
LG