Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:43

"Туя гулни ким даволай олади?"


"Хофизларимиз унитилиб кетаяпти"

Наманган вилоятининг Косонсой туманидан қўнғироқ қилган Музаффар ака Озодликнинг маданий дастури бўлган Чодирхаёл рукни орқали анчадан бери Ўзбекистон телерадиоканаллари орқали эфирга қўшиқлари берилмаётган икки қўшиқчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот беришни илтимос қилди.

- Қўнғироқ қилганимнинг сабаби олдин Фарғонадан Исмоилжон Исҳоқов деган зўр ҳофиз бўлганлар. “Онажон Каъбам ўзинг, Сенсиз жаҳонни не қилай” деган қўшиқлари бор эди. Ҳеч қаердан топа олмаймиз ҳам, маълумот ҳам ололмаймиз.

Озодлик: Таваккал Қодиров ва бошқа атоқли қўшиқчилар бу қўшиқни кўп куйлашган бўлса керак.

- Лекин Исмоилжон Исоқовники бўлганда бу. Ҳеч қаердан топа олмаяпмиз.

Озодлик: Биринчи марта қачон куйлаган бу қўшиқни Исмоил ака?

- Ҳўв 60-йилларда куйлаганлар буни. Иккинчиси Дониëр Тошмуҳаммедов деган зўр қўшиқчи бўларди. Шу қўшиқчи ҳам йўқ ҳеч қаерда. У кишини Америкага кетиб қолган дейди, бошқа ерга кетиб қолган дейди. Шу ҳақда маълумотга қизиқиб қолган эдикда.

Озодлик: Исмоил ака қаеррдан ўзи асли?

- Фарғонадан. Ўтганлар у киши. Қачон ўтганларини билмайман, ҳар ҳолда ҳозир йўқлар. Радиолардан бериб туришарди. Ҳозир умуман йўқ. Қидириб ҳам топа олмадим. Қисқа ижодларидан, ўша қўшиқларини қўйиб берсангизлар яхши бўларди дейман-да,- дейди Наманган вилоятининг Косонсой туманидан қўнғироқ қилган Музаффар ака.


"Озодлик спортни кенгроқ ёритсин"

Навоий вилоятининг Конимех туманидан қўнғироқ қилган Мухтор Озодлик орқали спорт оламида юз бераётган воқеалар кенг ёритилиши истагини билдирди.

- Озодлик радиосида санъат, маданият ҳақида Чодирхаëл эшиттириши бор. Битта ками спорт ҳақида ҳафтасига 15-20 дақиқа Чодирхаëлга ўхшаган ўзбек спорти, ўзбек футболи ҳақида эшиттириш бўлса.

Ўзбекистон шароитида спорт хабарларига цензура ўрнатилган. Ўзбек футболида, ўзбек спортида ноҳақликлар кўп бўлаяпти. Руслан Чагаев ўзбек матбуотида ëритилмайди. Хориждан келган футболчиларнинг нархи қанчалиги ҳақида ҳам гапирилмайди.

Масалан, уч-тўрт йил аввал бокс бўйича Осиë чемпионати бўлди. Ўзбек спортчилари бориб фахрли иккинчи ўринни олиб келди деб радио, телевидениеда бир ҳафта айтилди. Лекин биринчи ўринни ким олгани ҳақида гапирилмади. Бошқа радиолардан эшитдим, биринчи ўринни Қозоғистондан олган. Кейин Ўзбекистон футболи ҳақида Қурултой бўлса яхши бўларди. Носир Зокир ва футболга қизиқадиган уч-тўртталар бўлса яхши бўларди, - дейди Навоий вилоятининг Конимех туманидан қўнғироқ қилган Мухтор.


"Туя гулни ким даволай олади?"

Жиззах вилояти Дўстлик туманидан қўнғироқ қилган Кенжа Фармонов кўп йиллардан бери медицина тилида Псариаз, ўзбекчасига халқ тилида туя гул оқшом деб аталган касаллигига чалингани ва шифо топа олмаётганидан нолиди. Кенжа ўз дардига даво топишда Озодлик тингловчиларидан ёрдам сўради.

- Мен ўз дардимга даво, малҳам топиш мақсадида айтадиган сўзим бор. Жуда кўп табиблар, илм эгалари эшитади. Менда ҳам 84-йилнинг охирларида тери-таносил касаллиги, псариаз дейилар экан, менда бўлган эдида. Тошкентда ҳам кўп профессорларда бўлдим. Платний поликлиникаларга бордим. Хуллас 1984 йилдан бери мен мана шунга даво топмадим. Агар иложи бўлса, сизларни эшитадиган табиблар бўлса, мана шу телефон рақамимни берсаларингиз. Маслаҳат берса. Даволанишнинг иложини топсам яхши бўларди. Охирги марта Тошкентда бир профессорда бўлганимда, 25 йилдан кейин ўзи йўқ бўлиб кетади деган эди. Ҳозиргача ҳеч давосини топмаяпман.

Озодлик: Битта профессор 25 йилдан кейин тўхтайди дегани билан докторларга боришни тўхтатиб қўйдингизми? Бошқа шифокорлар билан ҳам маслаҳатлашиб кўрмадингизми?

- Жуда кўп маслаҳатлашдим. Табибларга ҳам бордим, ўқийдиган муллаларга ҳам бордим. Хуллас бормаган жойим қолмади. Тўғри менда ҳам иқтисод унчалик кўп эмас. Электросетда ойлик унча кўп эмас. Борганман, профессорларда бўлганман. Лекин ўша айтган дориларининг кўпларини топа олмаганман. Хуллас даво топмаганман. Ўзимча биламан, давоси бор. Ҳозирги пайтда давоси йўқ касаллик бўлмаса керак деб ўйлайман. Медицияа тилида псариаз, ўзимизда туя гулоқшом дер экан. Ўзимда сезганим ой тўлса, қичишни бошлайди. Кузда, баҳорда қўзишни бошлайди.

Озодлик: 25 йилда ҳеч ўзгариш бўлмадими?

- Йўқ, умуман даво топмадим. Сигарет чексанг қолади, деди, чекиб ҳам кўрдим. Нос чексанг қолади деди, нос ҳам чекдим. Ҳозир чекмайман. Бундан беш-олти йил олдин биттаси “Сиз умуман чекманг. Спиртли ичимлик ичманг. Беш маҳал намоз ўқинг. Йўқ бўлиб кетади” деган эди. Уни ҳам қилаяпман. Адашмасам, 2003 йилдан бошлаганман бу ишни. Кимнинг дарди бўлса, дардига малҳам бўлаëтганларини эшитиб, мен ҳам ўзимга ëрдам сўраган эдим. Агар бирорта табибнинг менга ëрдам бериш нияти бўладиган бўлса, менинг телефон номеримни берсангиз. Фармонов Кенжа, Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, дейди Жиззах вилояти Дўстлик туманидан қўнғироқ қилган Кенжа Фармонов. (Кенжа Фармоновга ёрдам беришни хоҳловчилар учун унинг телефон рақами: 998 90 311 19 69)

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG