Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Покистонда жанггарилар тунелни портлатишга уринди


Покистоннинг шимоли-ғарбида прицепли юк автомобили портлагани оқибатида камида беш киши нобуд бўлди йигирмага яқин одам яраланди.

Воқеа Афғонистон чегараси яқинидаги Пешавор шаҳрини Хайбар Пахтунхва, Панжоб ва Синд вилоятлари билан боғловчи Кохат тунели олдида содир бўлди.

Жума куни тунда амалга оширилган ушбу портлашга жанггарилар алоқадор экани тахмин қилинмоқда.

Хабарларга кўра, тунелга зарар етказиш орқали жанггарилар транспорт қатновини тўхтатиб қўйишни мақсад қилган.
XS
SM
MD
LG