Линклар

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев WBA версияси бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони камарини қайта қўлга киритиш учун 21 май куни Лондондаги Вемблей ёки О2 Аренасида британиялик Дэвид Ҳейга қарши рингга чиқади.

Хабарларга кўра, Чагаев билан жангда Ҳей оғир вазндаги жаҳон чемпиони камарини учинчи бор ҳимоя қилади.

32 яшар Чагаев профессионал боксда шу пайтгача 26та жанг ўтказиб ундан 24 тасида ғолиб чиққан. Бир ўйин дуранг бўлган.

2009 йил май ойида украиналик боксчи Владимир Кличкога ютқазганидан кейин Руслан Чагаев чемпионлик камаридан маҳрум бўлган эди.
XS
SM
MD
LG