Линклар

logo-print

Дохада Осиё кубогининг финал ўйини бўлади


Quatar -- Asian Cup 2011 small logo, 12Jan2011

Quatar -- Asian Cup 2011 small logo, 12Jan2011

29 январ куни Қатар пойтахти Дохада футбол бўйича 2011 йилги Осиё Кубогининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 20:00да “Ҳалифа” халқаро стадионида бошланадиган ўйинда Австралия ва Япония терма жамоалари олтин медалини қўлга киритиш учун яшил майдонга тушади.

Финал ўйинга ўзбекистонлик таниқли рефери Равшан Эрматов ҳакамлик қилади.

28 январ куни бронза медали учун бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея жамоасига 2:3 ҳисобида бой бериб 2011 йилги Осиё кубоги мусобақасида тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон футболчилари 25 январ кунги ярим финал ўйинида Австралия терма жамоасига 0-6 ҳисоби билан бой берган эди.
XS
SM
MD
LG