Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:01

Москва аэропортида ўзини портлатган худкуш кимлиги аниқланди


Russia -- A bomb explosion at Moscow's Domodedovo airport, 24Jan2011
Russia -- A bomb explosion at Moscow's Domodedovo airport, 24Jan2011
Москванинг "Домодедово" аэропортида террор акти содир этган худкушнинг шахси аниқланди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси вакили Владимир Маркин террорчи 20 яшар кавказлик эркак эканини аммо унинг исми ҳозирча оммага ошкор қилинмаслигини айтди.

У буни тергов давом этаётгани, террор актини уюштирганлар ва унда иштирок этганлар шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича ишлар давом этаётгани билан изоҳлади.

Владимир Маркинга кўра, портлаш халқаро рейслар йўловчилари чиқадиган жойда бежиз амалга оширилмаган.

Терговчилар тахминига кўра, ҳужум аввало хориж фуқароларига қарши амалга оширилган.

24 январ куни “Домодедово” аэропортида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида камида 35 киши нобуд бўлган, 120дан ортиғи яраланган эди.
XS
SM
MD
LG