Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:59

Мисрда оммавий норозиликлар давом этмоқда


Қоҳира ва бошқа шаҳарларда ўн минглаб одам ҳукумат жорий қилган коммендантлик соатига риоя қилмаяпти.

Улар президент Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Норозиликлар Искандария, Сувайш шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Тўқнашувлар ва норозилик акциялари Шимойлий Синайга ҳам ёйилгани тўғрисида хабарлар олинмоқда.

Жума куни ярим тунда телевидение орқали халққа мурожаат қилган президент Ҳусни Муборак юзага келган бўҳронни ҳал қилиш учун ҳукуматни тарқатиб юборишни ваъда қилди.

Бироқ ўзи президент лавозимида қолишини айтди.

Мисрдаги расмий ахборот агентликлари президент Муборак ўзининг разведка хизмати бошлиғи Умар Сулаймонни вице президент этиб тайинлаганини хабар қилди.

Муборак 1981 йилда мамлакат раҳбари бўлганидан шу пайтга қадар ҳеч кимни вице президент этиб тайинламаган эди.

Мисрдаги етакчи диссидент ва Нобел мукофоти соҳиби Муҳаммад Эл Барадей президент Ҳусни Муборак лавозимидан кетиши кераклигини айтди.

Айни пайтда Миср ҳарбийлари одамларни гуруҳ бўлиб тўпланмаслик ва коммендантлик соати тартибига риоя қилиш кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Намойишчилар томонидан эгаллаб олишга уринишлар бўлганидан кейин Қоҳирадаги муҳим давлат идораларини қўриқлаш учун пойтахтга танклар ва кўплаб зирҳли машиналар киритилди.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни номойишчилар ва полиция кучлари ўртасида юз берган тўқнашувларда 38 киши ўлгани, икки минг киши яраланганини маълум қилди.

Бу билан норозиликлар бошланганидан бери Мисрда нобуд бўлганлар сони 45 кишига етди.
XS
SM
MD
LG