Линклар

logo-print
Мисрда 30 йилдан буён ҳокимиятда ўтирган президент Ҳусни Муборакнинг кетиши талаби билан бўлаётган норозилик чиқишлари давом этаётгани боис банклар ва мактаблар ёпилди.

Сўнгги 5 кун ичида полиция билан тўқнашувлар чоғида камида 100 одам ўлгани, мингдан ортиғи жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

Шаҳарларда бошланиб кетган талончиликларга қарши полиция кучлари етишмаган ҳудудларда аҳолининг ўзи бирлашиб, қўриқчи гуруҳлар тузгани кузатилмоқда.

Мамлакатда жорий этилган комендантлик соатига бўйсунмаётган намойишчилар шанбадан якшанбага ўтар тунни ҳам кўчалардан ўтказди.

Президент Ҳусни Муборак разведка хизмати раҳбари Умар Сулаймонни вице-президент қилиб тайинлади.

Дунё давлатлари ҳукуматлари, жумладан, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция Ҳусни Муборакни демократик ислоҳотлар томон қадам ташлашга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG