Линклар

Тунисдаги йирик исломий ҳаракат етакчиси Рашид Ғануччи 20 йиллик қочқинликдан сўнг Тунисга қайтди.

Шу вақтга қадар Лондонда яшаган Ғануччи 23 йил тахтда ўтирган собиқ президент Зайн Ал-Обидин бин Али ҳукуматни ташлаб қочганидан сўнг Тунисга қайтишга қарор қилди.

Ҳозир 69 ёшда бўлган Ғануччи собиқ президент Бин Али таъқиби билан мамлакатни ташлаб кетган ва унинг етакчилигидаги ҳаракат фаолияти тақиқланган эди.

Бироз муқаддам Туниснинг ҳозирги ҳукумати сиёсий партияларга имконият берилиши ҳақида баёнот берган эди.

Ғануччи ўзи етакчилигидаги "Уйғониш" ҳаракатини ҳозирда Туркияда иқтидорда бўлган Адолат ва Тараққиёт партиясига қиёслар экан, Рейтер агентлигига берган интервюсида келгусида ўз партияси Тунисда тузиладиган кўппартиявий сиёсий тузумнинг бир бўлаги бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG