Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:00

Остонада 2011- Осиё Қишки ўйинлари бошланди


Қозоғистонда бугун 2011 йилги Осиё Қишки ўйинлари бошланди.

Осиё Қишки ўйинларига Қозоғистон илк бор мезбонлик қилмоқда.

Ўйинлар икки йирик шаҳар Остона ва Олмаотада 6 февралгача бўлиб ўтади.

Ўйинларда дунёнинг 25 дан ортиқ Осиё давлатларидан борган қарийб мингдан ортиқ спортчи иштирок этиши айтилган.

ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, уларнинг сафида қишки спортнинг 3 йўналиши бўйича мусобақаларда қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар ҳам бўлади.
XS
SM
MD
LG