Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

Ўзбек-туркман чегарасида бир ўзбекистонлик отиб ўлдирилди


Қашқадараё вилоятининг Туркманистон билан чегара ҳудудида қўшни давлатга ноқонуний равишда ўтган 12 ўзбек фуқароси туркман чегарачилари томонидан таъқибга олинган ва 1 фуқаро отиб ўлдирилган.

Бу ҳақда куни кеча олинган хабарларга таяниб, Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг хабар қилишича, ўзбекистонлик яна беш фуқаро Туркманистон чегарачилари томонидан ҳибсга олинган. Қолган 5 фуқаро эса қочишга муваффақ бўлган.

Ҳозирда бу фуқароларнинг шахсини аниқлаш устида ишлаётганини айтган ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовга кўра, қўлга олинган ва ўлдирилган фуқароларнинг ҳаммаси чегарадан ноқонуний равишда ўтиб-қайтиб, чакана савдо билан шуғулланиб юрган ўзбекистонликлар бўлган.
XS
SM
MD
LG