Линклар

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу воқеалар қаёққа қараб ривожланишидан қатъий назар Миср ва Исроил ўртасидаги 30 йиллик тинчлик келишуви сақланиб қолиши керак, деб баёнот берди.

Бу унинг Мисрдаги ғалаёнлар бошланганидан кейинги биринчи расмий баёнотидир.

- Мисрдаги воқеаларни синчковлик билан кузатаяпмиз. Кеча мен президент Обама ва АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан суҳбатлашдим”, дея баёнот берган Исроил Бош вазири хориж ва Исроил расмийлари билан минтақа хавфсизлигини муҳокама қилганини айтди.

Мисрда эса 100 минглаб норози ҳануз кўчаларда намойишларни давом эттирмоқда.

Ғарб давлатлари ва шу жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Миср президенти Ҳусни Муборакни қуролсиз намойишчиларга қарши қурол ишлатишдан тийилиш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди.

Айни пайтда Давосдаги иқтисодий форумга йиғилган турли давлат етакчилари ҳам мамлакат келажагини белгилаш ҳаққи Миср халқининг ўз қўлида қолишида кўмаклашиш заруратини тилга олдилар.

АҚШ нинг Мисрдаги элчихонаси эса бугундан бошлаб Америка фуқароларини Мисрдан эвакуация қилишни бошлади.

Туркия ҳам бу давлатга сайёҳликка борган фуқароларини ортга қайтариш учун 2 та самолёт йўллади.
XS
SM
MD
LG