Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:43

Мисрда норозилар кўчаларни тарк этмаяпти


Мисрда аксилҳукумат намойишларининг олтинчи куни, комендантлик соати амалда қолаётганига қарамай, минглаб норозилар Қоҳира марказидаги "Таҳрир" майдонини тунда ҳам тарк этмади.

Қоҳира кўчаларига кўп сонли танклар ва ҳарбий техника ташланган.

Кеча норозилик ўтаётган майдон узра ҳарбий қирувчи учқичлар пастлаб учгани кузатилди.

Миср мухолифати намоёндаларидан бири, БМТнинг Атом энергияси агентлиги собиқ раҳбари Муҳаммад Ал Барадей "Таҳрир" хиёбонида норози оломонга қарата мурожаатида: "Бошланган ишни ортга қайтариб бўлмайди. Аввал айтганимиздек, асосий талабимиз, режимни тугатиш ва янги даврга йўл очишдир", - дея таъкидлади.

Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган 82 ёшли Ҳусни Муборак якшанба куни янги бош вазир Аҳмад Шафиққа мухолифат билан музокара олиб боришни буюрган.

Мухолифат гуруҳлари, жумладан, Мусулмон биродарлар гуруҳи ҳукумат билан музокараларда Муҳаммад Ал-Барадей номзодини дастаклаган эдилар.

Қатор хорижий мамлакатлар - АҚШ, Британия, Туркия, Ироқ ўз фуқароларини Мисрдан олиб чиқиб кетишни бошладилар.

Австралия, Белгия, Германия, Хитой, Нидерландия, Полша, Россия, Финляндия, Франция ва Швеция ўз фуқароларини Мисрга бориш хатарли экани ҳақида огоҳлантирди.

Мисрда норозилик намойишлари бошланган сўнгги 6 кун ичида 150 чоғли одам ўлгани, икки мингдан ортиғи жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG