Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

ЕИ Беларус режимига қарши санкцияларни кучайтирмоқчи


Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун Брюсселда очилажак ташкилот йиғинида Беларус раҳбари Александр Лукашенко режимига қарши санкция жорий этишлари кутилаяпти.

Беларусда декабр ойидаги президентлик сайловидан сўнг фуқаролик жамияти ва мухолифат аъзолари қатағон этилишига жавобан жорий этилажак санкциялар президент Лукашенко ва мамлакатнинг бир қатор бошқа расмийларига виза чекловини қайта тиклашни кўзда тутади.

2006 йили Европа Иттифоқи Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва ушбу мамлакатнинг яна 40 нафар амалдорига нисбатан виза чеклови жорий этган эди. Ҳозирги рўйхатга 150 нафар беларуслик амалдор исми киритилган.

Брюсселдаги йиғин арафасида Беларусда етти маҳбус, жумладан, президентликка собиқ номзодлардан бири Владимир Некляев, таниқли журналист Ирина Халип, собиқ номзод, ҳозирда хибсда қолаётган Андрей Санниковнинг рафиқаси озод этилди.

Лекин озод этилганларнинг бари уй қамоғида ушлаб туриладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG