Линклар

logo-print
Қозоғистон Конституцион кенгаши президент Нурсултон Назарбоевнинг ваколатларини 2020 йилга қадар узайтиришга қаратилган референдум режасини маъқулламади.

Бироз муқаддам бу режани Қозоғистон парламенти тасдиқлаган эди.

Сўнгра президент Назарбоев бу хусусда якуний қарор беришини сўраб, Конституцион кенгашга мурожаат қилган эди.

Кенгаш раиси Игор Рогов бундай ҳужжат мамлакат конституциясига мос эмаслигини айтди ва президент Назарбоев бу қарор устидан аппеляция тартибида бир ой ичида шикоят киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Жума куни парламентга қилган мурожаатида президент Назарбоев референдум масаласини кенгаш ҳал қилишини айтган эди.

Шу тариқа уни тахтда 2020 йилгача қолдириш масаласи бўйича якуний қарорни қабул қилиш масъулияти яна президентнинг ўзида қолди.
XS
SM
MD
LG