Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:56

"Мисрликлар қашшоқликдан тўйгани учун кўчага чиқди"


Қоҳирадаги Таҳрир майдони бир неча кундан бери намойишчилар билан тўлиқ.
Қоҳирадаги Таҳрир майдони бир неча кундан бери намойишчилар билан тўлиқ.

"Аксар мисрликлар бугун кўчаларга чиқиб¸ 30 йилдан буëн бўғилган овозини баралла қўйиб¸ Ҳусни Муборакни ëзғирмоқда ва ҳарбийларнинг ўзгаришлар йўлида халқ билан иттифоқчи бўлишига умид қилмоқда"¸ дейди бу воқеаларни бевосита кузатаëтган ўзбекистонлик Умаржон.

Европа Иттифоқи раҳбарияти Миср ҳукуматини муҳолиф гуруҳлар билан музокаралар ўтказиш, ҳибсга олинган намойишчиларни озод қилиш ҳамда шу йўл билан мамлакатни қамраб олаётган ғалаёнларни тўхтатишга чақирди.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Катрин Аштон мамлакатда қурбон берилган намойишчилар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлиги, аммо, бундай бўлмагани юзасидан афсус билдирди.

Бу баёнотлар бугун Қоҳирадаги вазиятни муҳокама қилган ЕИ вазирлари йиғилишида янгради.

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо Мисрдаги вазиятни изга солиш учун мулоқотлар зарурлигини таъкидлади.

- Ишончим комил, демократия ва барқарорликни ўрнатиш йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтиш ва шу орқали Мисрда ўзгаришлар ясашга эришишнинг ягона йўли мулоқотдир, деди Еврокомиссия раҳбари.

Бундан бироз муқаддам Халқаро ҳамжамиятнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Тони Блэйр, охир-оқибатда, Миср ҳокимиятида ўзгариш бўлиши муқаррар, деб ҳисоблаши ҳақида баёнот берган эди.

Шунингдек, Ғарб расмийлари бугунги нотинч вазиятда назорат ҳар икки давлатда ҳам исломий жанггари гуруҳлар қўлига ўтиб кетиши эҳтимолининг хавфли оқибатларидан огоҳлантирмоқда.

Жумладан, Италия ташқи ишлар вазири Франко Фраттини “мисрликлар радикаллик ва экстремизмни эмас, балки демократия ва фуқаролик ҳуқуқлари устиворлигини танлаши”га ишончи комил эканини айтди.

Исроил президенти Шимон Перес, хусусан, Мисрда Исломий муҳолиф гуруҳлар ҳокимиятни назоратига олиши эҳтимолидан хавотирда эканини айтди.

Мисрда 30 йилдан буён ҳокимиятда ўтирган президент Ҳусни Муборакнинг истеъфоси талаб қилинган намойишлар ҳануз давом этмоқда.

Минглаб одам Қоҳира кўчаларида намойишларини давом эттираётган кезда Миср телевидениеси президент Ҳусни Муборак полиция раҳбарини алмаштираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Расмий хабарга кўра, Муборак норозилар уларга қарата полиция томонидан куч қўлланишига масъул, деб қоралаган Ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлийни ишдан олиб, унинг ўрнига полициянинг истеъфодаги генерали Маҳмуд Вағдийни тайинлаган.

Эслатамиз, сўнгги ҳафта ичида 100 га яқин намойишчи ўлдирилди, мингдан ортиғи эса полиция билан тўқнашувлар чоғида жароҳатланди.

Хориж давлатлари эса бу давлатга сайёҳликка борган фуқаролари эвакуациясини давом эттирмоқда.

Қоҳирада истиқомат қилаëтган ва таҳсил олаётган 27 яшар Умаржон Қоҳирадаги сиëсий ғалаëнларга бевосита гувоҳ бўлар экан, бу халқни қашшоқлик кўчага етаклаганини айтади.

Озодлик билан суҳбатда Қоҳирадаги сўнгги вазиятни тасвирлаб берди.

XS
SM
MD
LG