Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:06

Хитой халқаро тезюрар темир йўл қурилишини бошлади


Хитой келажакда бу давлатдан бошланиб, Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон каби давлатлари орқали Германияга етадиган тезюрар поезд йўли қурилишини бошлади.

Катта шов-шувларга сабаб бўлган бу халқаро лойиҳанинг ҳозирча Хитой ичкарисидаги қисми амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда Хитойда чоп этиладиган The Global Times расмий нашрига таяниб берилаётган хабарларга кўра, Хитой ҳукумати бу лойиҳа бўйича ҳозирда 17 давлат ҳукуматлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Тез юрар поезд йўл тармоғининг Хитойдан бошланиб, Марказий Осиёдан ўтадиган йўналиши бош нуқтаси Шинжон Уйғур мухторияти бўлса, якуний нуқтаси Германия бўлиши белгиланган.

Яна бир йўналишни Хитойнинг Кунмин вилоятидан Сингапургача, Россия орқали ўтадиган учинчи йўналишни эса Хэйлунцзян вилоятидан Шарқий ва Ғарбий Европага қадар етказиш режаланмоқда.
XS
SM
MD
LG