Линклар

Мисрдан илҳомланган ёшлар Суданда намойиш қилди


Якшанба куни норозилик намойишлардан сўнг полиция Хартум шаҳрида назоратни кучайтирди.

Якшанба куни норозилик намойишлардан сўнг полиция Хартум шаҳрида назоратни кучайтирди.

Мисрдан сўнг якшанба куни Судан пойтахти Хартум шаҳрида ҳам норози талабалар намойишга чиқди ва полиция уларга қарши куч қўллади.

Хабарларга кўра, оқибатда полиция томонидан қаттиқ калтакланган талаба Муҳамад Абдулраҳмон шифохонада жон берди.

Хартум ва бошқа шаҳарларда намойишга чиққан ёшлар мамлакатни 20 йилдан буён бошқараётган президент Умар Ҳассан ал-Баширнинг кетишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG