Линклар

Фарғонадаги нефт заводида юзлаб ишчи ишдан айрилди


Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида 900 га яқин кекса ёшли ишчинининг бирданига ишдан бўшатилганига оид хабарлар бугун расмий тасдиғини топди.

Бир неча кун муқаддам Uzmetronom сайти тарқатган хабар ортидан Озодлик мухбири боғланган завод маъмурияти ва Фарғона вилояти касаба уюшмаси раҳбарияти бу ишчилар пенсия ёшига етгани муносабати билан ишдан бўшатилгани хусусида маълумот берди.

Мутасаддиларга кўра, яқинда бу борада Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартишлар асосида завод маъмурияти кекса ёшли ишчиларга огоҳлантирув мактуби йўллаган ва сўнгра уларни ишдан бўшатган.

Озодликка исмини сир тутиб сўзлаган мутасадди ишидан айрилган ишчиларга икки ойлик компенсация берилиши кўзда тутилганини ҳам қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG