Линклар

Минглаб одам Қоҳира кўчаларида намойишларини давом эттираётган кезда Миср телевидениеси президент Ҳусни Муборак полиция раҳбарини алмаштираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Расмий хабарга кўра, Муборак норозилар уларга қарата полиция томонидан куч қўлланишига масъул, деб қоралаган Ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлийни ишдан олиб, унинг ўрнига полициянинг истеъфодаги генерали Маҳмуд Вағдийни тайинлади.

Айни пайтда дунё давлатлари етакчилари Миср ҳукуматини вазиятдан тинч йўл билан чиқишга чақирмоқда.

Эслатамиз, сўнгги 6 кун ичида 100 га яқин намойишчи ўлдирилди, мингдан ортиғи эса полиция билан тўқнашувлар чоғида жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG