Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:07

Баррозо: Мисрда ўзгариш ясашнинг ягона йўли мулоқотдир


Европа Иттифоқи раҳбарияти Миср ҳукуматини муҳолиф гуруҳлар билан музокаралар ўтказиш, ҳибсга олинган намойишчиларни озод қилиш ҳамда шу йўл билан мамлакатни қамраб олаётган ғалаёнларни тўхтатишга чақирди.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Катрин Аштон мамлакатда қурбон берилган намойишчилар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлиги, аммо, бундай бўлмагани юзасидан афсус билдирди.

Бу баёнотлар бугун Қоҳирадаги вазиятни муҳокама қилган ЕИ вазирлари йиғилишида янгради.

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозо Мисрдаги вазиятни изга солиш учун мулоқотлар зарурлигини таъкидлади.

- Ишончим комил, демократия ва барқарорликни ўрнатиш йўлидаги тўсиқларни енгиб ўтиш ва шу орқали Мисрда ўзгаришлар ясашга эришишнинг ягона йўли мулоқотдир, деди Еврокомиссия раҳбари.

Бундан бироз муқаддам Халқаро ҳамжамиятнинг Яқин Шарқ бўйича вакили Тони Блэйр, охир-оқибатда, Миср ҳокимиятида ўзгариш бўлиши муқаррар, деб ҳисоблаши ҳақида баёнот берган эди.
XS
SM
MD
LG