Линклар

logo-print
Мисрнинг янги тайинланган вице-президенти Умар Сулаймон мамлакат раҳбари Ҳусни Муборак буйруғига биноан мухолифат билан мулоқот бошланганини билдирди.

Мисрда оммавий норозиликлар бошланганидан кейин тузилган янги ҳукумат кеча қасамёдга келтирилди.

Мамлакатни 30 йилдан буён идора этиб келаётган Ҳусни Муборак истеъфоси талаб этилаётган Мисрдаги намойишлар бир ҳафтадан буён давом этмоқда.

Пойтахт Қоҳирада бугун намойишчилар "миллионлар марши" деб аталувчи йирик норозилик тадбири ва умуммиллий иш ташлашни режалаганлар.

Кеча мамлакат армияси норозиларга қарши куч қўлламаслигини билдирди ва намойишчиларни мамлакат хавфсизлигига тахдид солувчи амалларни содир этмасликка чақирди.

Шу кунга қадар Мисрдаги тўқнашувларда 150 дан зиёд одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG